“Оқтош дон” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига эълон !
“Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023-йил 06-июн куни (хафтанинг сешанба куни) соат 11-00да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж.Мирзаев кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида.
- Жамиятга қарашли Каттақўрғон филиали мулкий мажмуаси қолдиқ (баланс) қийматида Давактив агентлигига кейинчалик уларни сотишдан тушган тушумлар ҳисобидан қолдиқ (баланс) қиймати миқдоридаги маблағларни жамиятга тўлаб бериш шарти билан ўтказиш ва бу бўйича жамият ва Давактив агентлиги ўртасида тузиладиган шартнома шартларини кўриб чиқиш.
* Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2023-йил 31-май ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2023-йил 12-май ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.
* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.
– Акциядорларни рўйхатга олиш 2023-йил 06-июн куни соат 10-00дан
11-00га қадар давом этади.
– Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон: (94) 533-65-53.
Жамиятнинг электрон почта манзили (email:) oqtoshdon@mail.ru
Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) жамиятга ёзма равишда ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, оғзаки тарзда тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.
Жамият кузатув кенгаши


