“Oqtoshdon” акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!
ЭЪЛОН!
“Oqtoshdon” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 9- август куни (жума куни) соат 10-00 да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж. Мирзаев кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
- Жамият кузатув кенгаши аъзоси таркибига ўзгартириш киритиш.
- Жамият раисини тайинлаш.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга булган акциядорларнинг рўйҳатини тузиш ҳамда йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабарнома олиш ҳуқуқига эга булган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 25 июл куни ва умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 05-август куни белгиланди.
Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган маалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Oqtoshdon” акциядорлик жамиятида ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 8-00 дан 10-00 гача танишиш мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (66) 240-10-74, (66) 240-10-75, (94) 280-95-28
Электрон почта манзили: oqtoshdon@mail.ru
Кузатув кенгаши


