Оқтош дон” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига
Э Ъ Л О Н !
“Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2023-йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2024-йил 26-март куни (хафтанинг сешанба куни) соат 10-00да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж.Мирзаев кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1) Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси ва ишчи президиуми аъзоларини сайлаш;
2) Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиқлаш;
3) Жамият кузатув кенгашининг 2023-молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи;
4) Жамиятнинг 2023-йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи. Унда 2023-йилнинг асосий натижалари ҳамда 2024-йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида бошқарув раисининг ҳисоботи эшитилади;
5) 2023-йил учун жамиятнинг халқаро молиявий стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофиқ 2023-йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш;
6) Жамиятнинг 2023-йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 24-августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисининг Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2023-йил якунлари бўйича ҳисоботи;
8) Жамиятда 2023-йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот хулосасини кўриб чиқиш; 9) Жамиятнинг 2023-йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
10) Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш; 11) Жамият бошқарув аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини муддатини узайтириш; 12) Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини моддий рағбатлантириш тўғрисида Низом”ига ўзгартириш киритиш; 13) Жамиятнинг 2024-йилги фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш; 14) Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш. * Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2024-йил 18-март ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2024-йил 04-март ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади. * Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин. – Акциядорларни рўйхатга олиш 2024-йил 26 март куни соат 09-00 дан 10-00 га қадар давом этади. – Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади. Мурожаат учун телефон: (94) 533-65-53. Жамиятнинг электрон почта манзили (email:) oqtoshdon@mail.ru
Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) жамиятга ёзма равишда ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, оғзаки тарзда тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.
Жамият кузатув кенгаши


