“Оқтош дон” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

Э Ъ Л О Н !

 

“Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2022-йил 31-март куни (хафтанинг пайшанба куни) соат
14-00да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж.Мирзаев кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси ва ишчи президуми аъзоларини сайлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби ва регламентини тасдиқлаш;
  3. 3. Жамият кузатув кенгашининг 2021 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 24-августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2021 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;
  6. Жамиятнинг 2021 молиявий йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш;
  7. Жамият тафтиш комиссиясининг  2021 молиявий йил  якунлари бўйича текшириш  ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
  8. Жамиятнинг 2021 йил молиявий йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилоти “JAVLON AUDIT SERVIS” MCHJ нинг хулосаси (МҲХС, МҲМС) ҳамда 2021-йил учун СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  9. 2021-йил якуни бўйича жамият фойдасини тақсимланиши, устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгиланиши ва дивиденд тўлаш муддатини тасдиқлаш;
  10. Жамият 2022 йил фаолияти учун Кузатув кенгаши аъзоларини  қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш;
  11. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти учун Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш ва уларни моддий рағбатлантириш;
  12. Жамиятнинг 2022 йил  учун ижроия органи рахбари билан тузилган меҳнат шартномасини муддатини узайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш;
  13. Жамиятда 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи  ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга  тўланадиган  хизмат  ҳақи  миқдорини белгилаш;
  14. Депозитарий “Самарқанд вақт” МЧЖ томонидан 2021 йилда  корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  15. Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.

* Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2022  йил 25 март ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2022 йил 02 март ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

– Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 31 март куни соат 13-00дан
14-00га қадар давом этади.

– Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (94) 533-65-53.

          Жамиятнинг электрон почта манзили (email:) oqtoshdon@mail.ru

 

          Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) жамиятга ёзма равишда ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, оғзаки тарзда тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

 

          Жамият кузатув кенгаши

Menu